"Ан-Наср" собиқ футболчиси: "Роналду ўзини интернетда эмас, майдонга кўрсатиши керак"

CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби собиқ футболчиси Ҳусайн Ал-Сулаймоний португалиялик 40 ёшли марказий ҳужумчи Криштиану Роналдуга нисбатан танқидий фикр билдирди.

Tecno

"Унинг ижтимоий тармоқлардаги постларини ҳамма кўради. Лекин ишни интернетда эмас, кўпроқ футбол майдонида кўришни истардим. Роналду сардор ва етакчи сифатида кўпроқ ишлаши керак. У майдонда фарқ қилишга мажбур бўлган муҳим ўйинчи. Аввал нима бўлгани муҳим эмас. Бу энди тарих. Ҳозир у жамоага қандай фойда келтираётгани муҳим", - дея Ал-Сулаймонийнинг сўзларини келтиради Kooora.

Роналду 2023 йилнинг январида "Ан-Наср" сафига қўшилганди. Жорий мавсумда португалиялик юлдуз 13 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 14 та гол ёзиб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!