Ана бўлмаса! Франциялик мухлислар Аргентинага қарши финални қайта ўтказишни талаб қилмоқда
Жаҳон чемпионати финалида Франция миллий терма жамоаси пенальтилар сериясида Аргентинага имкониятни бой берди, 2:4.
Маълумотларга қараганда, ушбу мағлубиятдан франциялик мухлислар норози ҳамда финални қайта ўтказишни талаб қилишмоқда. Улар "альбиселесте"га қарши ўйинни талаб қилиб, петиция яратишди. Сабаб сифатида ҳакамнинг хатолари кўрсатиляпти. Ҳозирча, петицияга 200 мингдан зиёд инсон имзо чеккан.
Ҳал қилувчи беллашувни бошқариб борган Шимон Марчиняк бир нечта эътирозга сабаб бўлган қарор чиқарди. Улардан бири Лионель Мессининг 2-голи дейилмоқда.
Фикрлар