Ана ҳолос! "Барселона" футболчиси захирадан майдонга тушишдан бош тортди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Ла Лиганиннг 13-туридан ўрин олган "Сельта"га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида ўйнашни хоҳламади.
Каталония клуби захира ўриндиғи ёнида бўлган журналистнинг хабарига кўра, бразилиялик иккинчи бўлим аввалида машғулот ўтказди, бироқ майдонга тушишни истамаган.
Вақтинча мураббий вазифасини бажараётган Бархуан матбуот анжуманида бу борада берилган саволга жавоб берди:
"Мен машғулот ўтказаётган футболчиларга ҳам, захира ўриндиғидагиларга ҳам эътибор бермайман. Мен ўйинни томоша қиламан ва бу катта масъулият", - деди Бархуан.
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда "Барса" биринчи бўлимда 3:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди.
Фикрлар