Ана холос! 41 ёшли Тотти яна катта футболга қайтиши мумкин

Римнинг “Рома” клуби афсонаси Франческо Тотти яна футболчилик фаолиятини бошлаши мумкин.

Гап шундаки, 41 ёшли италиялик футбол юлдузини Австралиянинг "АПИА Тайгерс" клуби 26 сентябрь куни мамлакат кубоги чорак финалида "Аделаида Юнайтед"га қарши ўйинда иштирок этиш учун таклиф қилди.

Маълумотларга қараганда ушбу баҳсда “Рома”нинг яна бир афсонаси  Жузеппе Жаннини ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар