Ана холос! Африка Чемпионлар лигаси финали жавоб баҳси натижаси бекор қилинди. Ўйин қайта ўтказиладиган бўлди

  • 5 июнь, 2019, 23:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Африка Чемпионлар лигасининг бу сафарги финали можаролар гирдобида қолди.

Tecno

Гап шундаки, ҳал қилувчи баҳсга қадар етиб келган "Эсперанс" ва "Видад" клублари ўртасидаги финалнинг жавоб учрашуви VAR билан боғлиқ муаммо сабаб якунига етмай қолди. Аниқроғи, ўйинни бошқариб бораётган ҳакам меҳмонларнинг тоза голини инобатга олмади. Устига-устак VAR тизимида юзага келган техник носозлик сабаб ҳакам вазиятни қайта кўра олмади.

Натижада “Видад” клуби футболчилари ўйинни давом эттиришдан бош тортишди ва кубок рақибга насиб этди.

Аммо, Африка футбол конфедерацияси ушбу ҳолат юзасидан фавқулодда ўтказган йиғилишда жавоб баҳси қайта ўтказилиши борасида қарор қабул қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
АС МИЛАН
05/06/2019 23:43
А биздачи? Африкадаям ҳақиқат бор а