Ана холос! Аргентина терма жамоаси Исроилга қарши ўйинни бекор қилди
Ads

Хабарингиз бор 9 июнь куни Аргентина терма жамоаси Иерусалимда Исроил терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган эди.

Бироқ, берилган сўнгги маълумотларга кўра аргентиналиклар ушбу ўйинни бекор қилишди. Бунга фаластинликларнинг Аргентина терма жамоасига нисбатан қилган мурожаатлари  сабаб бўлган. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ ўнлаб фаластинлик ишқибозлар Аргентина машғулот ўтказаётган “Барселона” базасига бориб, уларни Исроилга қарша ўйнамасликка чақиришган эди. Қолаверса, Фаластин футбол федерацияси раҳбари агар Лионель Месси Исроилга қарши ўйинда майдонга тушса, бутун мусулмон ишқибозларини унинг суратлари ва футболкаларини ёқиб юборишга чақирган.

Маълумот учун, Исроил – Аргентина учрашуви учун чиқарилган 30 минг чиптанинг барчаси сотилиб бўлинган эди.