Ана холос: “Барса” ашаддий рақиб “Реал” ўйнатмаган ўйинчини олмоқчи
“Барселона” таркибини кучайтириш мақсадида “Реал” тарбиялаган Серхио Регилонни Каталонияга олиб келишни мўлжаллаяпти.
Чап қанотни тўлиқ ёпа оладиган Регилон “Қироллик клуби” тизимидан чиққан бўлса-да, асосий жамоага кира олмаган. У ўз даврида “Логроньес” ва “Севилья”да ижарада ўйнади. Мадридликлар 2020 йили уни “Тоттенхэм”га 30 миллион евро эвазига бериб юборди.
Серхио “Тоттенхэм”да ҳам асосий таркибнинг муқим ўйинчиси бўла олмади. “Шпорлар” уни “Атлетико Мадрид”, “Манчестер Юнайтед” ва “Брентфорд”га ижарага жўнатди.
Sky Sports нашининг ёзишича, “Барселона” мутасаддилари трансфер масаласида футболчининг агентлари ва “Тоттенхэм” раҳбариятига мурожаат қилган. 27 ёшли ҳимоячи айни пайтда 12 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар