Ана холос! "Барселона" "Эйбар"га қарши ўйинга автобусда боради

“Барселона” клуби Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган “Эйбар”га қарши ўйинга автобусда кетишга қарор қилди. Бу ҳақда Cadena Cope нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” дастлаб Бильбаогача одатий рейс билан самолётда боришади. Бироқ, шундан сўнг Эйбаргача бўлган 40 км масофа автобусда босиб ўтилади.

Бундан ташқари Эрнесто Вальверде жамоаси бирор-бир муаммо келиб чиқмаслиги учун жума куни эмас балки пайшанба куни йўлга чиқишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Каталонияда сиёсий махбуслар сабаб намойишлар бўлиб ўтмоқда. Шу сабабли Ла Лига раҳбарияти хатто “Реал”га қарши бўладиган “Эл-класико”ни ҳам Мадридга кўчиришни таклиф қилмоқда.

Маълумот учун, “Эйбар” – “Барселона” учрашуви 19 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!