Ана холос! Бошпанасиз ит клуб бош мураббийи ёрдамчиси бўлди

Парагвайда бошпанасиз ит – Тесапара иккинчи дивизион клуби “2 май” бош мураббийи Хара Сагиер ёрдамчиси бўлди, дея хабар беради Standard нашри.

Бир гал мен унга кўчада эмпанадас (испанча-аргентинача егулик – SPORTS.uz) бўлакларини бергандим ва шундан бери у билан биргамиз. Машуғлотлар вақтида у ўйинчиларнинг ҳаракатига тақлид қилади. Бу ит футбол клубимиз аъзоси. Тесапара ҳеч қачон мендан узоққа кетмайди ва доим ортимдан юради, – дейди мураббий.

“2 май” клуби Парагвай иккинчи лигасида иштирок этади ва 2018 мавсумда 27-турдан сўнг (жами 30 тур) мусобақа жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда.

62 ёшли Сагиер 2004 йилда Парагвай термасининг Олимпия ўйинларидаги мураббийи бўлган. Афинада унинг жамоаси финалгача етиб бориб, аргентиналикларга имкониятни бой берган.

> манба

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!