Ана холос. “Челси” ва “Манчестер Сити” АПЛдан четлатиши хавфи пайдо бўлди
Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” ва трансферларга энг кўп харажат қилаётган “Челси” агар молиявий фэйр-плейни бузганликда айбдор, деб топилса, Англия Премьер-лигасидан четлатилишини мумкин. Бу ҳақда The Sun ахборот тарқатди.
Манбага кўра, 2024 йилнинг кузида мустақил комиссия “Челси”нинг ишларини кўриб чиқишга киришади. Ҳозирча “аристократлар”га расмий айблов эълон қилингани йўқ. Бироқ клубга Роман Абрамович эгалик қилган даврда молиявий қоидабузарликларга йўл қўйилгани фош бўлган. Айрим агентларга клубнинг бухгалтерия ҳисоботига киритилмаган манбалардан пул тўлангани жиддий қоидабузарлик сифатида қад этилган.
“Манчестер Сити” масаласи ҳам жиддий. “Шаҳарликлар”га 2023 йилнинг февралижда молиявий фэйр-плей бузилиши бўйича 115 та айблов эълон қилинган.
Текширувлардан кейин қоидабузарликларнинг даражаси ва миқдоридан келиб чиқиб, бу икки клубни Англия Премьер-лигасидан четлатиш каби жазо турлари қўлланилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Фикрлар