Ана холос! Эдинсон Кавани АПЛ грандларига эмас, балки ўртамиёна клубга ўтиши мумкин

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, "Ньюкасл" уругвайлик форвардни ўз сафига қўшиб олишни хоҳлайди. Ёзда 33 ёшли ҳужумчи эркин агентга айланади. "Ньюкасл" клубининг янги эгаси Каванига шартнома таклиф қилишга тайёр.

Эдинсон Кавани бу мавсум Франция чемпионатида 20 ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасини 18 марта ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!