Ана холос! Энди жамоалар бош ҳакам аралашувисиз ҳам VAR'га алоқага чиқиши мумкин
Италияда жамоаларга VAR (видео ассистент рефери) ёрдамини сўраш имконияти берилиши мумкин. Бу ҳақда Eurosport нашри хабар тарқатмоқда.
Ўтказилган йиғилишда жамоалар техник ходимларининг ўйин давомида юз берган шубҳали эпизодларга ҳакам эътиборини жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинган. Италия футбол федерацияси А Серия клубларининг илтимосига биноан шундай ташаббус билан чиққан.
Федерация ўз баёнотида ФИФАни VAR сўровларидан фойдаланиш бўйича эксперимент ўтказишга тайёрлиги ҳақида норасмий маълумот берганини таъкидлади.
“Тажрибадан мақсад бош ҳакамнинг ролини пасайтириш эмас, балки унга ёрдам бериш учун аниқ воситалар билан таъминлаш орқали унинг ишига ёрдам беришдир”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, техник вақт ва ҳар қандай якуний қарорлар Халқаро футбол ассоциацияси кенгашининг (IFAB) ихтиёрида бўлади.
Фикрлар