Ана холос! Эррол Спенс жароҳат сабаб Мэнни Пакьяо билан жанг қила олмайди. Унинг ўрнига ким рақиб бўлиши маълум бўлди
21 август куни "T-Mobile" аренасида профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) WBC ва IBF камарлари эгаси Эррол Спенс (27-0, 21КО) собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяога (62-7-2, 39КО) қарши рингга кўтарилиши белгиланган эди.
Жанг олдидан ўтказилган тиббий кўрикда Эррол Спенснинг чап кўзи оқида ёриқлар борлиги аниқланди ва у жангда иштирок эта олмайдиган бўлди.
Ўша куни Мэнни Пакьяога андеркардда чиқиши керак бўлган WВА Super чемпионлик камари эгаси Ёрденис Угас (26-4, 12 КО) рақиб бўлади.
Фикрлар