Ана холос: Файзуллаев Месси билан ўйнамоқчи!
Аббосбек Файзуллаев ўтган йили август ойида “Пахтакор”дан ЦСКага кўчиб ўтганидан кейин ўз ўйинлари билан “армиячилар”нинг асосий фигурасига айланди.
Шу билан бирга 20 ёшли легионеримиз футбол жамоатчилиги, экспертлар, журналистлар ва мухлислар диққат марказида туриши одатий ҳол бўлиб қолди.
Аббсобек Файзуллаев амалдаги чемпион – “Зенит” устидан қозонилган ғалабадан кейин баскетбол учрашувини томоша қилишга бор. Баскетбол майдонида ЦСКА “Зенит” баскетболчилари билан куч синашди.
Кўпчилик эътиборини ўйинни томоша қилиш учун аренага келган Аббосбек Файзуллаев ва машҳур хоккейчи, “Вашингтон Кэпиталз” жамоаси сафида Стэнли кубогини қўлга киритган Александр Овечкин тортди.
Журналистлар вазиятни қўлдан бой бермай Аббосбекни суҳбатга чорлади.
— Александр Овечкинни кўрдингизми, уни танийсизми?
— Ҳа, у афсонавий хоккейчи, уни кўрдим.
— Овечкиннинг азалий орзуси бор. У Майкл Жордан билан суратга тушишни истайди. Сиздачи?
— Мен Лионель Мессининг ёнида ўйнашнихоҳлайман, - деди Аббосбек Файзуллаев.
Таъкидлаш жоизки, Лионель Месси Европадаги узоқ йиллик фаолиятидан кейин “Интер Майами” жамоаси таклифини қабул қилиб, АҚШГа кўчиб ўтди.
Аббосбек интервьюларида футболчи сифатида саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Мессига мухлислик қилишини таъкидлаган. Шунингдек, ҳамюртимизша “Барселона” жамоаси ҳам ёқади.
Бугунги кунда ўзбекистонлик чарм тўп устасини Германия ва Италия чемпионатлари клублари кузатаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда. Хусусан, қишда Аббосбек Файзуллаевга АҚШнинг”Сени-Луис Сити” жамоаси оғиз солганди. Бироқ бу вариант футболчимизни қизиқтирмаслиги айтилди.
Фикрлар