Ана холос! Гвардиола Иньестани "Сити"га чақирмоқда

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола тез орада "Арсенал"га кўчиб ўтиши кутилаётган ассистенти Микель Артетанинг ўрнига номзод қидиришни бошлаб юборди.

Yahoo Sport тарқатган хабарга кўра 47 ёшли мутахассис ўзининг мураббийлар штабига "Барселона" афсонаси Андрес Иньестани таклиф қилмоқчи.

Юқоридаги манбаада ёзилишича “шаҳарликлар” бу масала юзасидан Иньеста билан боғланишган. Ўз навбатида 33 ёшли футболчига ҳам фаолиятини давом эттириш учун ушбу таклиф маъқул келган.

Эслатиб ўтамиз, Иньеста жорий мавсум якунлангач “Барселона”дан кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!