Ана холос! Ибрагимович 50 ёшигача футбол ўйнамоқчи

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович ёши 35 бўлишига қарамай, ўзини 20 ёшдек ҳис қилаётганини айтди. Швециялик футболчи агар ҳохласа 50 ёшгача ҳам тўп тепиши мумкинлигини ҳам алоҳида таъкидлади.

“Мен бахтлиман ва ўзимни яхши ҳис қиляпман. 35 ёшда бўлишимга қарамай, мен ўзимни ҳудди 20 ёшдек сезяпман. Яна шуни айтмоқчиманки, агар истасам 50 ёшимгача футбол ўйнашим мумкин, аммо, бу даргумон. Мен ҳудди қизил винога ўхшайман: йилдан-йилга яхшироқ бўлиб боравераман”, - дейди швециялик футболчи Goal нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Ибрагимович АПЛнинг сўнгги 9та турида рақиблари дарвозасини 10 маротаба аниқ нишонга олган.  Ортда қолган 16 тур якунларига кўра Ибра ҳисобида 11та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!