Ана холос: Игуаин ҳаёти хавф остида
Ads
 
 
"Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаин Туринда қуролланган қўриқчилар томонидан узлуксиз қўриқланмоқда. Шу кунларда аргентиналик суперҳужумчи номаълум шахслардан таҳдидли мактублар олмоқда ва шу муносабат билан хавфсизлик чораларни қўллашга мажбур бўлаётир.
 
Мана икки ҳафтадирки, Гонсало уйидан кўчага қўриқчисиз чиқмаяпти. Игуаин ёзда "Наполи"дан ушбу жамоанинг ашаддий рақиби "Ювентус"га ўтиб кетгани мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлди.
 
Игуаин "Ювентус" таркибида 17 учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди.