Ана холос! Италия терма жамоасидан ҳайдалган Вентурани АПЛга таклиф қилишмоқда
Ads

Италия терма жамоаси собиқ бош мураббиийи Жампьеро Вентура фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра 69 ёшли италиялик мутахассисга “Уотфорд” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Гап шундаки, клуб раҳбариятининг бирдан бундай қарорга келиб қолишига жамоанинг амалдаги бош мураббийи Марку Силванинг “Эвертон”га ўтиб кетиш ҳавфи сабаб бўлмоқда. Айтиш керакки, айнан “ирисчилар” Рональд Кумандан бўшаган жойга Силвани олиб келишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вентура ЖЧ-2018 саралашида Италия терма жамоаси билан муваффақиятсизликка учрагач, мамлакат футбол федерацияси томонидан истеъфога чиқарилган эди.