Ана холос! Легионеримизнинг трансфери барбод бўлди!

БАТЭ раҳбарияти жамоанинг энг кучли футболчиларидан бири – Шаҳбоз Умаровни бошқа жамоага ўтказиб юборишга қарор қилган. Легионеримиз соғлом ва яхши спорт формасида бўлишига қарамай, бу мавсум умуман қайдномага ҳам киритилмаган.

шахбоз

23 ёшли ҳужумкор футболчимиз борисовликлар бош мураббийи Александр Михайлов билан юзага келган можаро оқибатида ярим мавсумдан бери ўйин амалиётисиз қолмоқда.

Аслида БАТЭ раҳбарияти Беларусь чемпионатида 2020 йилдан бери тўп тепаётган ўзбек футболчисини ушбу мамлакат футболи учун катта сумма – 600-700 минг еврога сотиб юборишни кўзлаган эди. Бунинг учун эса Умаров жорий мавсумнинг биринчи ярмида, яъни ёзгача ўз салоҳиятини намойиш этиши кутилганди.

Умаровнинг захирага михлаб қўйилиши БАТЭ бюджетига ҳам зиён етказмоқда.

“Пахтакор” тарбияланувчиси бўлган Шаҳбоз Умаров АГМКда ўйнаб юрган кезлари трансфер суммаси 25 мингдан 150 минг еврогача кўтарилган. Шундан бери ўйинчининг маҳорати, салоҳияти ва тажрибаси каби нархи ҳам ошиб борди.

2020 йилнинг  15 февралида эркин агент сифатида “Энергетик-БГУ” билан шартнома имзолаган ҳужумкор футболчининг нархи https://www.transfermarkt.world порталида 150 минг еврога баҳоланган эди.

Минскликлар таркибидаги ишончли ўйинлари орқали БАТЭ мутасаддилари назарига тушган ўзбек футболчиси ярим мавсумдан кейин ушбу клуб билан шартнома имзолади. Беларусь футболининг энг қудратли жамоаларидан ҳисобланган борисовликлар бу трансферга 18 минг евро тўлади.

2021 йилги мавсумда Шаҳбоз Умаров 27 та учрашувда олтита гол ва саккизта ассист қайд этиб, БАТЭнинг муваффақиятларида муҳим роль ўйнади. Шунга яраша унинг трансфер нархи ҳам мунтазам ўсиб келаётган эди. Жорий йил аввалида бу кўрсаткич 500 минг еврога етди.

Клуб раҳбарияти уни ёзгача ўйнатиб, каттароқ суммага сотишни кўзлаганди. Лекин бош мураббий қарори билан ўйинга қўшилмаётган футболчимизнинг нархи кескин пасая бошлади. Бир неча кун олдин   https://www.transfermarkt.world порталида қайд этилган янги маълумотларга кўра, Умаровнинг нархи 100 минг еврога арзонлаб, айни пайтда 400 минг еврони ташкил қиляпти.

Умаровнинг ўзи ва агентлари ҳам янги жамоа қидиряпти. Шаҳбозга Қозоғистон премьер-лигаси вакили “Актобе”дан чорлов бўлди.

Маълумотларга қараганда, БАТЭ клуби талаб қилган бадал пули ва футболчининг агентлари сўраётган маблағ “Актобе” вакилларига оғирлик қилган ва қозоқ клуби Умаров трансферидан воз кечишни маъқул кўрди.

БАТЭ ёзги трансферлар мавсуми якунлангунга қадар ҳамюртимиз бўйича янги таклифларни кутади. Чорлов асосан кучлироқ лигалардан бўлиши айтилмоқда. Чунки Беларусь чемпионатида Шаҳбоз Умаров сингари юқори савияли ва номдор ўйинчига муносиб маош тўлашга қодир бўлган жамоанинг ўзи йўқ.

01F05495-942C-41FC-A6BB-06638854D63A-820x420

Умаровнинг амалдаги шартномаси 31 декабрь куни тугайди. Агар ҳамюртимизга янги клуб топилмаса, у бир йил ўйин амалиётисиз, БАТЭ эса кўзланган даромадсиз қолиб кетади.

Бу клуб Шомуродовдан воз кечгани йўқ!

Ўруновнинг ишлари юришиб кетди. Остонга Москва клуби ҳам харидор!

Европа клуби ўзбек футболчисига “клиент” қидиряпти!

Шомуродовга рақобатни бой берган ҳужумчи “Реал”да Бензема ўрнини эгаллайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ганишер
01/07/2022 19:12
Бунга сабабчи ва айбдор, албатта Александр Михайлов.