Ана холос! Лёв Нойерни ЖЧ-2018 қайдномасига киритмаслиги ҳам мумкин

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв “Бавария” посбони Мануэль Нойернинг мундиалда иштирок этиш ёки этмаслиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Австриядан учралган мағлубиятдан ранжидим. Аммо, Нойернинг майдонга тушгани мени хурсанд қилди. Биз у билан 3 июнь куни гаплашиб оламиз ва шундан сўнг унинг жаҳон чемпионатига бориш ёки бормаслиги тўғрисида қарор қабул қиламиз”, -  дейди Лёв.

Эслатиб ўтамиз, Нойер 2017 йилнинг сентябридан буён илк марта кеча Австрияга қарши баҳсда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!