Ана холос: Мағлубиятлардан чарчаган Гвардиола асосий таркибнинг ярмидан воз кечди
“Манчестер Сити” инқироздан чиқа олгани йўқ. “Шаҳарликлар” сўнгги 12 та учрашувдан фақат биттасида ғалаба қозонган, тўққизта тўқнашувда рақиб жамоа қўли баланд келди.
Футбол журналисти Гильем Балаге “Манчестер Сити” раҳбарияти таркибда катта ўзгариш қилиши ҳақида маълумот тарқатди.
Манбага кўра, 2025 йилда таркиб тенг ярмига янгиланади.
- “Манчестер Сити” бошланғич таркибнинг беш-олтита ўйинчисидан воз кечишга қарор қилди. Уларнинг ўрни янги ижрочилар билан тўлдирилади. Ярим жамоа ўзгартирилади. Бу эски даврнинг барҳам топиши ва янгисининг бошланиши бўлади, - деб ёзди Гильем Балаге.
Аввалроқ, бош мураббий Хосеп Гвардиола жамоани инқроздан олиб чиқиш имконини топа олмаётганини, футболчилар бор имкониятларини ишга солаётганини таъкидлаган эди.
Фикрлар