
Ана холос: “Манчестер Сити” Фодендан воз кечишга тайёр
“Манчестер Сити” келаси мавсум олдидан таркибида жиддий ўзгаришлар қила бошлади. Трансер фаоллиги ёзда ҳам пасаймайди.
Хосеп Гвардиола жамоасига бир неча футболчи олиб келишни мўлжаллаяпти. Шу билан бирга чиқиш трансферлари ҳам бўлади.
Бир неча манбаларнинг маълум қилишича, “шаҳарликлар” энг ёрқин юлдузларидан Фил Фоденни қўйиб юборишга тайёр. Бу трансфер ғазнага катта пул тушириш мақсадида амалга оширилади.
Football 365 нашри Фоденга “Реал” ва “Бавария” жиддий қизиқиш билдираётгарини ёзмоқда. Бу трансфер даъвогар клубларга камида 150 миллион еврога тушади.
“Сити” бу ўйинчини қўйиб юборишга кўнаётгани бежиз эмас. 2023-2024 йилги мавсумда Англия Премьер-лигасининг энг зўр футболчиси, деб эътироф этилган Фоден ўйини пасайиш кузатилмоқда. Бу вазиятда муҳитни ўзгартириш ўйинчининг ўзига ҳам фойдали ҳисобланади.
Хосеп Гвардиола ҳозирнинг ўзида ҳужумкор футболчи позициясига Италия ва Испания чемпионатларидан бир неча номзодларни ўрганиб чиқмоқда.
Фикрлар