Ана холос! “Манчестер Юнайтед” футболчилари ўзаро муштлашди

Британиянинг машҳур The Sun нашрининг хабар беришича, навбатдаги машғулотлардан бирида “Манчестер Юнайтед”нинг икки футболчиси ўзаро муштлашиб кетган. Айни пайтда муштумзўр футболчиларнинг кимлиги сир тутилмоқда.

Машғулотда қатганган қолган футболчилар урушқоқ жамоадошларини ажратиб қўйди. Мураббийлар машғулотни ўша вақтнинг ўзида тўхтатишга ва давом эттирмасликка қарор қилишди. Бу ҳолат жамоанинг ичида муҳит яхши эмаслигидан далолат беради.

Ёзда жамоани қабул қилиб оладиган Эрик тен Хаг яқинда манчестерлик футболчиларнинг келаси мавсум қўлланадиган ўйин услубига кўникиши учун ёзги таътилни икки ҳафтага қисқартирган эди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги бош мураббий ички муҳитни тўғрилаш ва футболчиларни бирлаштириш учун анча тер тўкишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!