Ана холос: Машҳур клуб йўқ бўлиб кетиш арафасида

Франция футболининг машҳур клубларидан ҳисобланган “Бордо” банкротлик остонасида турибди ва тез орада тарқатиб юборилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар тарқатди.

“Бордо” хўжайини Жерар Лопеснинг клубни Fenway Sport Group молиявий гуруҳига сотиш бўйича музокаралари барбод бўлди. Энди клуб раҳбари 40 миллион еврони ташкил қилаётган қарзни тезроқ ёпиши талаб этилади.

Манбага кўра, Жерар Лопес қарзларидан қутила олмаса,  ташкилотни банкрот деб эълон қилиниши учун ариза топшириши керак. Бу ҳолда “Бордо” тарқатиб юборилади.

“Бордо” профессионал футбол клуби 1881 йили ташкил қилинган. Жамоа олти маротаба Франция чемпионлигини қўлга киритган. Лигадаги охирги ғалаба 2009 йилга тўғри келади. Бундан ташқари, бордоликлар тўрт маротаба мамлакат кубоги ва уч бор Суперкубокни қўлга киритган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!