Ана холос: Мбаппе туфайли қонунчилик ўзгаради
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини “Реал”да давом эттириши тобора ойдинлашиб бормоқда. Куни кеча Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас бу масала 99 фоизга ҳал бўлгани ҳақида гапирди.
Sport.es сайтининг ёзишича, Мбаппе “Реал” билан шартнома имзолаб бўлган ва унга кўра, ёзда Мадридга кўчиб ўтади. Килианнинг парижликлар билан шартномаси тугаганидан кейин Испанияда унга махсус солиқ имтиёзи берилиши режалаштирилмоқда.
Мадрид жамияти 2024 йилнинг 1 июлидан амал қиладиган янги қонун лойиҳасини тақдим қилди. Унга кўра, Мадриднинг ҳар қандай жамоасига қўшиладиган спортчилар молиявий операция ва кўчмас мулк харид қилиш учун ундириладиган солиқнинг 20 фоизидан озод этилади.
Бу имтиёзга фақатгина сўнгги беш йилда Испанияда муқим яшамаган спортчиларга қўлланилади.
Фикрлар