Ана холос! Месси ўзига шахсий қўриқчи ёллади. У АҚШ армияси махсус кучларининг собиқ аскари ҳисобланади

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси ўзига шахсий қўриқчи ёллади.

Daily Mail нашрининг ёзишича, аргентиналик футболчи учун тансоқчини Америка клубининг хўжайини Девид Бекхэм танлаган. У АҚШ армияси махсус кучларининг собиқ аскари Ясин Чуеко бўлиб, у Ироқ ва Афғонистонда жанговар тажрибага эга ва бир нечта ММА жангларида қатнашган.

Мессининг шахсий қўриқчиси ўз мижозини ҳар қандай исталмаган алоқадан ҳимоя қилиш учун "Интер Майами" ўйинлари пайтида майдон четида югуради.

Эслатиб ўтамиз, Месси ёзги трансфер ойнасида “Интер Майами”га ўтди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ аргентиналик ҳужумчи ПСЖ ва “Барселона”да тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!