Ана холос! Моуриньо ёзда Роналдуни сотиб олишга қарши чиққан
Ads

Mirror тарқатган хабарга кўра, "қизил иблислар" вице-президенти Эд Вудворд 33 ёшли футболчи учун катта маблағ беришга тайёр бўлган.

Бироқ клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо 33 ёшли футболчи учун 90 млн фунт тўлаш, қўшимчасига 500 минг фунт ҳафталик маош беришдан маъно йўқ деб ҳисоблаб, буни рад этган.

Португалиялик мутахассис ҳимоя чизиғини кучайтиришни сўраган. Якунда эса Роналду ушбу ёзда 100 млн евро эвазига "Ювентус" сафига бориб қўшилди.