Ана холос! “Навбаҳор” ишқибозлари “Тошкент дербиси”га келган мухлисларни ортда қолдирди
Ads

Хабарингиз бор, 25-27 октябрь кунлари олий лига 26-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Икки кун давом этган баҳсларнинг батафсил натижалари билан сайтимиз орқали танишиб олгансиз.

Энди эса SPORTS.uz сайти ҳар доимгидек эътиборингизга ушбу тур беллашувларига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан таништириб ўтади.

26-тур учрашувларида стадионларимизга жами 19497 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 2785.2 мухлис келди дегани. Энг кўп ишқибоз бўйича кўрсатгич Намангандаги "Навбаҳор" – "Бухоро" баҳсига тўғри келди - 5572. Бу турнинг энг кўп томошабин ташриф буюрган беллашуви ҳисобланади. 26-турнинг марказий ўйини “Пахтакор” – “Бунёдкор” қарама-қаршилигини 5251 мухлис шоҳиди бўлди. “Тошкент дербиси” учун бу кўрсатгич анча пастдир.

 

Энг кам мухлис борасидаги статистика бу гал ҳам “Металлург” клубига тегишли. “Металлург” – “Олмалиқ” беллашувини 579 ишқибоз стадиондан кузатди.

Қуйида ушбу тур томошабинлар энг кўп кузатган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Навбаҳор” (Наманган) – “Бухоро” (Бухоро) 1:0. 5572 томошабин.

“Пахтакор” (Тошкент) – “Бунёдкор” (Тошкент) 1:0. 5251 томошабин.

“Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши) 1:2. 3837 томошабин.

“Шўртан” (Ғузор) – “Сўғдиёна” (Жиззах) 3:1. 1752 томошабин.

“Нефтчи” (Фарғона) – “Қизилқум” (Навоий) 2:0. 1213 томошабин.  

“Локомотив” (Тошкент) – “Қўқон-1912” (Қўқон) 3:0. 1093 томошабин.

“Металлург” (Бекобод) – “Олмалиқ” (Олмалиқ) 3:2. 579 томошабин.