Ана холос! Ўрунов “Спартак” учун Суперкубокда “Зенит”га қарши ўйнайдими?

Россия футболида ҳозирги пайтнинг энг муҳим воқеълиги “Спартак” ва “Зенит” ўртасидаги Суперкубок учрашуви ҳисобланади.

“Спартак” жамоасининг янги бош мураббийи Гильермо Абаскаль ушбу муҳим учрашувга тайёргарлик борасида интерьвю берди.

1654855433_abaskal-getty-images

Испаниялик мутахассис Москванинг энг номдор жамоасига июнь ойида бош мураббий этиб тайинланди. Суперкубок учрашуви Абаскаль учун “Спартак” бош мураббийи сифатида биринчи расмий баҳс ҳисобланади.

Гильермо Абаскаль  олдида катта масъулият турганини ҳис қилмоқда. Буни журналистлар билан суҳбатда таъкидлади.

- Биринчи ўринда, клуб олдида катта масъулиятим борлигини таъкидлаш керак. “Спартак” қандай жамоа эканини бутун Европада билишади. Менинг вазифам – жамоа ўзининг энг зўр ўйинини намойиш этиши учун қўлимдан келган барча нарсани ишга солишдан иборат.

Умид қиламанки, олдиндаги учрашув мухлисларимизга ижобий ҳиссиётларни тақдим этади.

Мен тарғиб қилаётган футболни қисқа муддатда жамоага сингдиришнинг имкони йўқ, албатта. Бу борада ҳамма ишни бажариб бўлдик, дейишимиз бироз ғалати туюларди. Биз ҳали режаларнинг дастлабки босқичидамиз.

Ўқув-машғулот йиғинларида жисмоний ҳолат ва тактика устида ишладик. Бўлажак ўйин ўз ўрнимизни билиб олишда жуда муҳим ҳисобланади.

Бу жараёнда асосий ўринга иштиёқ ва совриннинг аҳамияти чиқади. Иштиёқ клубда ҳам, мухлисларда ҳам юқори.

- Суперкубок баҳсида кимлар ўйнашга тайёр эмас?

- Ярим ҳимоячилар - Виктор Мозес, Кристофер Мартинс ва Остон Ўрунов.

- Улар қачон тайёр бўлади?

- Бу саволга ҳозир аниқ жавоб бера олмайман. Айни пайтда бор эътиборимни қўл остимда бўлган ўйинчиларга қаратганман.  Бу йигитларнинг тайёргарлиги ҳозир таркибдаги футболчилар даражасига етганида улар ҳақида гаплашамиз.

1604212209_oston-ururnov-680x420

Маълумки, Остон Ўрунов якунланган мавсумни ижара асосида “Уфа” жамоасида ўтказди. Бошқирдистонликлар қуйи лигага тушиб кетганидан кейин легионеримиз ўзи тегишли бўлган “Спартак” клубига қайтди.

Пойтахт клубида ўзбекистонлик футболчининг келажаги катта сўроқ остида турибди. “Спартак” раҳбарияти Ўрунов бўйича учта версияни қўллашга ҳаракат қилмоқда. Москваликлар энг оптимал вариант сифатида Остонни бошқа клубга тўлиқ сотиб юборишни маъқул кўрмоқда. Шунингдек, Ўрунов яна ижарага юборилиши ҳам мумкин. Энг охирги чора эса, ярим ҳимоячи билан яна уч йил давом этадиган шартномани бекор қилиш ҳисобланади.

Россия матбуоти Остон Ўруновга Россия премьер-лигасининг бир неча клубларидан қизиқиш бўлаётганини ёзди. Хусусан, “Химки” ва “Торпедо” ўзбек легионерини ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас.

“Спартак” ва “Зенит” ўртасидаги Суперкубок учрашуви 9 июль куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Европа клуби ўзбек футболчисига “клиент” қидиряпти!

Ўруновнинг ишлари юришиб кетди. Остонга Москва клуби ҳам харидор!

Ана холос! Легионеримизнинг трансфери барбод бўлди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!