Ана холос!
Ads

Маълумки, 16 май куни «Coca Cola» Суперлигасининг 9-тур учрашувларига старт берилади. 9-турдан иборат еттита беллашув тўрт кунга бўлинган бўлиб, унинг дастлабкиси пайшанба куни ўтказилади. Шу куни Андижондаги «Соғлом авлод» стадионида «Андижон» жамоаси Шота Арвеладзе бошчилигидаги «Пахтакор»ни қабул қилади.

Ҳозирги пайтда иккала жамоанинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўринлари бир-биридан катта фарқ қилади. «Пахтакор» Суперлигада яққол пешқадам бўлиб турган бўлса, андижонликлар 12-ўринда боришяпти. Табиийки, 16 май оқшомида бўлиб ўтадиган беллашувда «Пахтакор» фаворит саналади.

«Андижон» - «Пахтакор» ўртасидаги баҳс 16 май куни 18:30 да бошланади. Одатга кўра меҳмон жамоалар ўйиндан бир кун олдин манзилга етиб келишади. Табиийки, «Пахтакор»нинг ҳам Андижон шаҳрига учрашувдан бир кун олдин етиб келиши кутилаётганди. Бироқ маълум бўлишича, воқелар ривожи бундай тус олмас экан.

Улар эртага Андижоннинг ўрнига Фарғонага йўл олишади. Бу қизиқ шундайми? Ахир «Андижон» - «Пахтакор» ўртасидаги учрашув Фағонада эмас, балки Андижонда ўтади-ку! Аммо гап шундаки, «Пахтакор» вакиллари Андижонга сафар олдидан меҳмонхоналар борасида муаммога дуч келишган.

Андижонда «Боғишамол», «Карвонсарой» ва яна бошқа нуфузли меҳмонхоналар фаолият кўрсатиб келишмоқда. Бироқ «Пахтакор» матбуот хизматининг маълум қилишича, клуб мурожаат қилган барча меҳмонхоналар улар келадиган кунлар учун банд қилинган. Натижада Андижондан меҳмонхонага буюртма бера олмаган «пахтакорчилар» Фарғонадан қўним топишади ва «Азия» меҳмонхонасини банд қилишди. Шу тариқа, Арвеладзе жамоаси эртага айнан Фарғонага йўл олади. Андижонга эса ўйин куни куннинг иккинчи ярмида ташриф буюришлари кутилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ronaldo Junior
15/05/2019 09:09
Hokimga rahmat
&
<[)@\/®()|\|>
14/05/2019 22:25
Андижонликларда пахтакордан очко олиш имконияти бор, сабаби уларнинг ракиби ендигина бошка вилоятдан куннинг иссигида йолнинг чарчогида ташриф буюрган ракиб бу́лади.
&
<[)@\/®()|\|>
14/05/2019 22:24
Андижонликларда пахтакордан очко олиш имконияти бор, сабаби уларнинг ракиби ендигина бошка вилоятдан куннинг иссигида йолнинг чарчогида ташриф буюрган ракиб блажи.
&
15/05/2019 07:52
Ака Пахтакор бу, Анжан юткизиши тайин
Jamshid Rahmonov
14/05/2019 20:17
Азия тинч мехмонхона, шу учун Фарғонани танлашган. Ғала-ғовур босимдан кўра тинчгина бо об-ҳаво Фарғонада тинчгина дам олиб ўйинга борган маъқул.
&
15/05/2019 07:54
ака Пахаткор ҳеч кимдан кўрқмайди
&
ахмад49
14/05/2019 17:58
Пахтакордан хар нарса кутиш мумкин.
&
Барса
14/05/2019 17:19
Бунака холат факат бизада кузатилади.
Пахтакорнинг ташкилий ишлар буйича ходимлари Андижонга боришларини энди билишиб колган булса керакда?