Ана холос! "Пахтакор"га гол урган "Персеполис" футболчиси ярим йилга дисквалификация қилинди (ФОТО)
Эроннинг "Персеполис" клуби ҳужумчиси Исса Ал-Касир ярим йилга дисквалификация қилинди.
Tehran Times нашри тарқатган хабарга кўра, эронлик футболчи Осиё Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган "Пахтакор"га (2:0) қарши ўйинда голни нишонлаш чоғида камерага қараб кўзларини қисган ҳолда шарқий осиёликларга нисбатан ирқчилик қилди.
Осиё футбол конфедерацияси тартиб-интизом қўмитаси шу сабабли Ал-Касирни ярим йилга футболдан четлатди.
Фикрлар
Узи Пахтакорни гиром ютуди була