Ана холос! Петр Чех фаолиятини хоккейда давом эттирадиган бўлди

Лондоннинг "Челси" ва "Арсенал" клублари собиқ дарвозабони Петр Чех фаолиятини хоккейда давом эттирадиган бўлди.

37 ёшли чехиялик посбон Англиянинг "Гилфорд Феникс" хоккей клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда у ўзининг твиттерида маълум қилди.

Берилган маълумотларга кўра Чех ушбу жамоа билан мавсум якунига қадар шартнома имзолаган. Унинг хоккейдаги дебют ўйини эса 13 октябрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Чех жорий йилнинг ёзида футболчилик фаолиятини якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!