Ана холос! ПСЖ Мбаппени қўллаб-қувватлагани учун Маркиньосни сотишга қарор қилди

ПСЖ ҳимоячиси ва сардори Маркиньос ҳужумчи Килиан Мбаппени қўллаб-қувватлагани учун клубни тарк этиши мумкин. Бразилиялик ҳимоячи шеригини ажойиб футболчи деб атади ва унинг жамоада қолиш истагини билдирди.

"Sports Zone" нашри хабарига кўра, бу сўзлар Париж нранди раҳбариятини ғазаблантирган. ПСЖ хўжайинлари Маркиньоснинг трансфери бўйича яхши таклиф тушса, уни сотишга тайёр.

Ҳимоячи 2013 йилдан бери француз жамоасида тўп суради. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2028 йилнинг ўрталаригача тузилган. "Transfermarkt" портали бразилияликнинг нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!