Ана холос! Қатарнинг бирорта қўшниси мундиални у билан биргаликда ўтказишни хоҳламаган

Аввал хабар берганимиздек ФИФА 2022 йил Қатарда бўладиган мундиалда иштирокчилар сонини 32тадан 48тага етказиш масаласини ўрганиб чиқди ва ушбу ғояни ушбу чемпионатда қўлламасликка қарор қилди.

Маълум бўлишича Қатарнинг ҳеч бир қўшни давлати жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказишга рози бўлмаган. Шунга қарамай агар ФИФА стадионлар масаласидаги талабларини камайтирса, Қатар ўз давлатиба 48та терма жамоа иштирокидаги жаҳон чемпионатини ўтказишга ҳам рози бўлган. Агар ФИФА мусобақани 20 минг сиғимга эга стадионларда ўтказишга ҳам розилик билдирганида, қатарликлар ҳозиргача қуриб битказилган 8та стадионга қўшимча яна 4та стадион қуришга ҳам тайёр эдилар. Бироқ, ФИФА стадион сиғими борасидаги критерияни камайтиришни хоҳламади ва мундиални 32та терма жамоа иштирокида ўтказишга қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Gaffarov Muzaffar
23/05/2019 14:01
Afsuski mundialda qatnashish imkoniyatimi keskin tushib ketti. Na iloj oxirigacha muxlislik qilamiz.