Ана холос! Қозоғистон чемпионатида легионерларга таъқиқ қўйилиши мумкин
Ads

Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамедиулининг сўзларига кўра мамлакат чемпионатида легионерларга таъқиқ жорий этилиши мумкин.

“Бу йил Қозоғистон чемпионатида фақат маҳаллий футболчиларнинг ўйнаши ҳақидаги масала кўриб чиқилади.

Бундан ташқари биз мамлакатнинг барча ҳудудларидаги раҳбарларга ёш футболчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам бериш таклифини юборамиз”, - дейди Аристанбек Мухамедиулин.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Қозоғистон чемпионатида бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ҳам тўп суришмоқда. Александр Гейнрих ва Иван Нагаевлар шулар жумласидандир.

Минбар

Барча блоглар