Ана холос! Рафинья трансфери бўйича эшитганларимиз ёлғонмиди?

"Лидс"дан харид қилинган ҳужумчи Рафинья Диаснинг трансфер тафсилотлари маълум бўлди. 

Аввалроқ, "Барселона"га 58+10 миллион еврога тушиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ "Marca" берган хабарга кўра, трансфер суммаси бироз пастроқ - 48+12 миллион евро. 

Таъкидлаш жоиз, шартномада кўрсатилган бонусларга эришиш қийин. Аксарият бонуслар фақат "Барселона" Чемпионлар лигасида ғалаба қозонса, амалга ошади. 

Каталонияликлар ЕЧЛни юта олмаган тақдирда, ҳеч қандай бонус тўланмаслиги маълум бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!