Ана холос! Рангникни алдашди
Ральф Рангникни “Манчестер Юнайтед”га олиб келишда катта ваъдаларни берган клуб хўжайинлари германиялик мутахассис қайд этаётган натижалардан норози бўлмоқда.
Бунинг оқибатида улар январь ойида трансферларга пул ажратмайдиган бўлди. Жамоани мавсум охиригача бошқаришга келишган Рангник ўзи истаган футболчиларга эга бўлолмайди. Аввал, клуб хўжайинлари янги футболчилар олинишига розилик берган эди.
63 ёшли мутахассис “Манчестер Юнайтед” кучли тўртликка кириши учун клуб мутасаддиларига қишда “РБ Лейпциг”дан Амаду Айдарани 33 миллион фунтга олиши кераклигини тавсия қилганди.
Рангник клубнинг унга трансфер имкониятини бермаганидан хафа бўлгани айтилмоқда.
Фикрлар