Ана холос: “Реал” ҳакамларни сотиб олишда айбланди

Испания миллий полициясининг собиқ комиссари Хосе Мануэль Вильярехо “Реал” ҳакамларни сотиб олиш амалиётини “Барселона”дан анча олдин бошлаганлигини таъкидлади.

- “Реал” томонидан ҳакамларни сотиб олиш “Негрейра иши”дан олдин бошланган. Ўша пайтда Флорентино Пересни айблаш ўзини ўзи ўлдириш билан баробар эди.

Флорентино Перес билан алоқадар суд ишларини олиб боришнинг имкони йўқ, у тегиб бўлмайдиган шахс, - деди Хосе Мануэль Вильярехо “Rac1” радиостанциясига берган интервьюсида.

Маълумки, “Негрейра иши” 2023 йилнинг мартидан бери девом этмоқда. Унда “Барселона” раҳбарияти Испания Қироллиги футбол федерацияси Ҳакамлар қўмитаси вице-президенти Хосе Мария Негрейрага 2001-2018 йиллар давомида махфий тарзда пул ўтказиб келгани айтилади.

Ушбу ноқонуний иш бўйича Негрейрадан ташқари унинг ўғли Хавьер, “Барселона”нинг собиқ президентлари Сандро Рассель ва Хосеп Бартомеуга ҳам айблов эълон қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!