Ана холос: “Реал” Мбаппени 2025 йили оладиган бўлди
“Реал” президенти Флорентино Перес узоқни ўйлаб иш қилишини яна бир бор кўрсатиб қўйди. Клуб раҳбари 2026 йилнинг январида ўз лавозимини топшириши кутиляпти. Унгача Перес иккита катта ишни уддалашни режа қилган.
TodoFichajes нашрининг ёзишича, Флорентино Перес 2025 йилнинг ёзида Килиан Мбаппе трансферини амалга оширмоқчи.
У франциялик ҳужумчи келаси ёзда Францияда бўладиган Олимпия ўйинларида қатнашиш учун ПСЖ билан шартномани яна бир йилга узайтиради, деб ҳисобламоқда.
Бундан ташқари, Перес “Реал” бош мураббийлигига Зинедин Зиданни қайтариш бўйича иш олиб боряпти. Франциялик мураббий бунгача жамоани икки марта бошқариб катта натижаларга эришган.
Фикрлар