Ана холос! Роналдиньо Бразилиядан ташқарига чиқолмайдиган бўлиб қолди
Бразилиялик афсонавий футболчи – Роналдиньонинг қонун билан ишлари тобора ёмонлашмоқда.
Эсингизда бўлса Бразилия суди 2015 йил Порт-Аллегри қирғоқларида экологияга зарар етказгани учун футболчи ва унинг акаси 2,3 млн евро жаримага тортилишган эди. Аммо, улар суднинг бу қарорини эътиборсиз қолдиришди. Бу эса уларга нисбатан янги санкциялар қўлланишига олиб келди.
Reuters агентлиги тарқатган хабарга кўра суд Роналдиньони Бразилиядан ташқарига чиқишни таъқиқлаб қўйди. Бундан ташқари унга тегишли 57 та кўчмас мулк қўлга олинган.
Фикрлар