Ана холос! Роналду
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг сўзларига кўра у “қироллик клуби” билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчи эмас. Португалиялик футболчи бу ҳақда кеча Лондонда бўлиб ўтган “Тоттенхэм”га (3:1) қарши баҳсдан сўнг айтиб ўтди.

“Менинг “Реал” билан амалдаги шартномам тугашига яна тўрт йил бор ва мен ушбу келишувни узайтиришни истамайман. Жамоага келадиган бўлсак, бу ерда ҳеч нарса бўлгани йўқ. Шунчаки, биз ҳамиша бир ҳил даражада футбол кўрсата олмаймиз. Аммо, бугун ёмон ўйин кўрсатдик демаган бўлардим”, - дейди Роналду.