Ана холос! Россиялик боксчилар Токио Олимпиадасида иштирок этишмайдими?
Россия бокс федерациясининг бош котиби Умар Кремлёв Жаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) Россияни тўрт йиллик халқаро мусобақалардан четлатиш тўғрисидаги қарорига изоҳ берди.
“Бу жуда аянчли янгилик. Бунга батафсил изоҳ бериш жуда қийин. Шунчаки бу аҳмоқона қарор, деб айта оламан. Энди кейинги қадамлар ҳақида ўйлашимиз керак.
Бутун мамлакатнинг бунга қандай алоқаси бор? Жазони айбдорларга қўллаш керак. Бир томондан, сиз Олимпиада ўйинларига боришингиз керак, аммо мен жамоа билан гаплашганимда боксчиларимиз байроқ ва мадҳиясиз ушбу турнирга боришни хоҳламасликларини айтишди”-деди Кремлёв.
Россия бокс федерацияси бош котиби WADA санкциялари профессионал боксга таъсир қилмайди, деб таъкидлади.
Фикрлар