Ана холос! Самвел Бабаян тез орада ўзбек клубларидан бирининг бош мураббийига айланади
Ads

Тошкентнинг «Локомотив» клуби мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши кутилмоқда, деб хабар тарқатди Tribuna.uz.

Нашр манбасига кўра, «темирйўлчилар» раҳбарияти бош мураббий Андрей Фёдоровни истеъфога чиқаришга қарор қилган. Унинг ўрнига клуб президентининг маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган Самвел Бабаян тайинланиши кутилмоқда.

Қўшимча қилинишича, Фёдоров кеча, ОЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги тури доирасида Тошкентда «Ал Райян»га қарши кечган ўйиндан кейин (3:2) лавозимидан озод этилиши мўлжалланган, аммо истеъфо номаълум сабабга кўра кечиктирилган.

Андрей Фёдоров бир йил олдин, 2018 йил апрель ойида Андрей Микляев ўрнига «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Самвел Бабаян эса 2019 йил февраль ойидан буён «Локо» тизимида ишлаб келмоқда. Унинг клуб президенти маслаҳатчиси лавозимига тайинланиши шов-шувларга сабаб бўлганди, боиси у 2018 йил январь ойида ЎФА томонидан ўзбек футболидан умрбод четлатилган эди. Кейин маълум бўлишича, Бабаяннинг дисквалификацияси икки ҳафтадан сўнг бекор қилинган.

bababa

48 ёшли арман мутахассиси бунга қадар узоқ йиллар «Локомотив»нинг асосий рақиби «Пахтакор»да ишлаган, 2014 йилда «шерлар»ни Ўзбекистон чемпионлиги сари бошлаб борганди. У 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи деб топилган, 2017 йилда Ўзбекистон миллий жамоаси билан ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга кирита олмаган эди.

Жорий йил март ойида «Локомотив» бош директори ўринбосари Тўлабек Акромов Kun.uz билан суҳбатда Бабаян жамоага мураббий сифатида эмас, балки клуб академиясини ривожлантиришга масъул сифатида тайинланганини таъкидлаган эди.

- Яна бир марта қайтараман, биз Самвел Бабаянни мураббий қилиб олиб келганимиз йўқ. Сабаби у катта жамоага аралашмайди. Ўзига ишларни белгилаб бердик. Асосан, мактабимиз инфратузилмасини катта чўққиларга, кейинги босқичга олиб чиқиш билан шуғулланади. Мақсад шу. Бабаян ёшлар билан жуда яхши ишлайди, – деганди у.

- Яна бир марта қайтараман, мухлислар адаштиришмасин, Самвел Бабаян фақат мактабимизга қарайди, селекция ишларини ҳам ўзи олиб боради ва асосий жамоага аралашмайди, – дея урғу берганди «Локомотив» расмийси.

Lokoning_yangi_o_yinchilari_1_

Маълумот учун, сўнгги уч мавсумдан буён Ўзбекистон чемпиони бўлиб келаётган «Локомотив» охирги 7 та ўйиндан фақат 2 тасида ғалаба қозона олди. ОЧЛда плей-офф йўлланмасини муддатидан олдин бой берган жамоа Суперлигада 9-турдан кейин етакчи «Пахтакор»дан 5 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

«Локо» 10-турда «Насаф» меҳмони бўлади. Ўйин 26 май, якшанба куни Қаршидаги «Марказий» стадионда соат 19:00да бошланиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
22/05/2019 16:56
Ажойиб!!
Самвел мужик!!ЖЧ йулланмасини тепадагилар сотди бутун айбни эса у буйнига оворди.
Бу жуда катта жасорат.
Локо энди кучаяди бунга шак-шубха йук.
Баба Навбахорни хам чемпион қилган Пахтакорни хам.
22/05/2019 17:03
Сиз точно адашдингиз Бабаян Навбахорда нима ишда ишлаганини ман биламан У уйинчилар машгулот килаётганда тупларни йигиштириб юрган
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
22/05/2019 22:59
Олааа)))
Буни беркитадиган жойи йук.
Баба катга борса чемпион
&
Sash
22/05/2019 15:58
Lokomativdi 700 ta muhlisi bor. Shuniyam yuqotadi shekilli. Yuziyam ketiyam bir ekan bu babayan diganlarini.
Abdullo Parpiyev
22/05/2019 16:44
Barchaga assalomu alaykum
Azam Ahmedov
22/05/2019 16:34
Bizda hamasi bolaveradi
Bobur Shox Jorabayev
22/05/2019 16:22
Muhlislar xayratda
АС МИЛАН
22/05/2019 16:17
Умид Аҳмаджанов... No comment !
&
Husayin
22/05/2019 16:10
Navbahor muhlis larga omad
Aybxon Ismoilov
22/05/2019 16:08
Ўзбек футбол мухлисларини устидан кулиш давом этади.
&
Bek 77
22/05/2019 15:51
Qanisila Navbahor muhlislari Aziz Turg‘unboevni ham kechirilishini so‘raymiz Ufa dan kechirvorina Umid aka
&
Gaffarov Muzaffar
22/05/2019 16:45
Aytadiku erkak erkak deb bravoda. Biz buladan farq qilamiz xudo xoxlasa Turg'unboev uchta turdan keyin o'zi shundog'am qaytadi. Bu lattala xam gapiradi xam ertasi kuni aytgan gapidan qaytadi. Nasib qisa 2- davradan yana bitta osiyolik ligeoner keyin yana ikkita yaxshi transfer kutib turipti peregavorla bolib bogan. Ikkinchi davradan kamandamiz ancha kuchayadi. Shu o'rinda Qo'qon bilan Andijonam o'ziga kevosa yaxshi bolardi
&
Navbahor muhhlisi
22/05/2019 18:29
Oka bu rasmiy xabarmi yo taxminizmii
&
Gaffarov Muzaffar
23/05/2019 11:11
Rasmiy
&
darwesh
22/05/2019 22:44
Кизик, Бабаян бош мураббий булса, Еличич коладими ёки кетадими?
&
Rasul7877
22/05/2019 22:02
Lokamativ sastav varatada labanev humoyada kozek hoshimov krimes tojeev yerim himoya andreev iskandarev jeparev ismatullayev hujimda sergaev abduholiqov murabbiy igor babayn ikinchi mavsumdan bollarini oynededi
Alisher Samatov
22/05/2019 20:25
Самвел Бабаянинг яқин дўсти бу Ойбек Қосимов. Пахтакорда ишлашган ва агент сифатида котта соққала қилишган.
Alisher Samatov
22/05/2019 20:24
УФА раҳбари Раматов Локомотив бошлиғи ҳам. Раматовда сўраш керак нэга Бабаянни яхши кўра диб. У.Ахматжанов йўқ қилди Бабаяни. Лекин Раматов манга керак деб қайтариб олди. Демак нимадури бор. Эшитишмча Бабаян ва УФФ эски раҳбарият ишлаган даврида Самвел хакамларни катга тайинланишини хал қилган инсон экан. Балки шунинг учун Самвелни чақиртиришган бўса керак Локмотив раҳбарлари.
Husan Sodiqov
22/05/2019 18:46
Poraxo‘r Ochilboy Ramatov hamtovog‘i Babayanni orqasidan pul yegan
&
ахмад49
22/05/2019 18:38
Нимага АНА ХОЛОС,оддий вазият,якинда Илхом Муминжонов хам Сурхонга кайтади.
Миха Абдуллаев
22/05/2019 17:11
Нима булган такдирдаям биз мухлислар уларнинг ишига аралашмайлик Сизни энергия кетгизиб диккат булганиз колади Карга каргани кузини чукимайди Вакти келганда Бабаян ва Ахмаджонов Пахтакорда бирга ишлаган Бабаянни ёнини олган Бунёдкорда эса уша аризага кул куйган ПАХТАКОРчи Алиев булган Буларни хаммаси сизу бизни устимиздан мазаХ килиш учун режалаштирилган сценария булган Так что переживать килишга арзимайдиган нормал холат
&
Emiliano Sala
22/05/2019 16:57
Sen lobanov bo'lmaganlaringda jchga chiqardik
&
Emiliano Sala
22/05/2019 16:55
Shok! babachoq qo'zichoq qaytmoqda loko yaxshi o'ynardi halol essiz endi babachoq o'g'illarini yig'adi lobanov,andreev ni olib keladi sergeyevni shu tamom qildi o'zi qo'ziqo'y babayan
&
Qo'qon 1912
22/05/2019 16:51
Lokoniyam sinegon payti keptida
&
Ramzis ll
22/05/2019 16:45
Bu O'zbek futboli...... Ana nimaga jahon chempionatiga chiqolmaymiz.
Олдинги фикрларни кўрсатиш