Ана холос: Сербияни ЖЧ-2018 га олиб чиққан мураббийни ишдан олишди
Ads

Сербия Футбол Иттифоқи расмий сайти тарқатган хабарга кўра, мамлакат терма жамоа бош мураббийи Славолюб Муслин билан шартнома бекор қилинганлигини эълон қилди.

Мазкур истеъфонинг сабаби баён этилмаган. Унинг ўрнида вақтинчалик мураббий сифатида Муслиннинг ёрдамчиси Младен Крстаич бошқарадиган бўлди.

Маълумот учун, 2014 йилда терма жамоани қабул қилиб олган Муслин жамоани 2018 йил Россияда ўтадиган мундиалга олиб чиққан эди.