Ана холос!

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийлигини қабул қилиб олган Жозе Моуринью қишки трансферлар даврида таркибни ўзгартириш бўйича режаларини амалга ошира олмайдиган бўлди.

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” раҳбарияти португалиялик мутахассисга янги трансферлар учун пул йўқлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо “Тоттенхэм” билан 2023 йилгача шартнома имзолаган. Унинг янги жамоаси АПЛда 14-ўринда бормоқда.