Ана холос! "Тоттенхэм" мухлислари Эриксеннинг либосини ёқиб юборди
Ижтимоий тармоқларда "Тоттенхэм" мухлислари жамоа собиқ футболчиси Кристиан Эриксеннинг либосини ёқиб юборгани акс этган лавҳалар тарқалмоқда. Ушбу мухлислар ярим ҳимоячининг "Манчестер Юнайтед"га ўтаётганидан жуда дарғазаб бўлган.
Маълум бўлишича, 2017 йилда Эриксен АПЛнинг бошқа клубида ўйнамаслигига ваъда берган. Аммо у ўтган мавсумни "Брентфорд" клуби сафида якунлади.
Кристианнинг сўзида турмагани лондонликларга маъқул келмаган. Улар аслида футболкани даниялик "Брентфорд"га ўтганида ёқиб юбориш керак эканини айтиб ўтишган.
Фикрлар