Ана холос! Умтити Данияга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
Ads

Франция терма жамоаси ҳимоячиси Самюэль Умтити ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи сўнгги туридан ўрин олган Данияга қарши баҳсда жамоасига ёрдам беролмаслиги мумкин.

Get French Football News нашри тарқатган хабарга кўра футболчи ўтган тур Перуга қарши баҳсда олган жароҳатидан тўлиқ тузалишга улгура олмаслиги мумкин.

Маълумотларга қараганда Умтитининг таркибдаги ўрнини Преснель Кимпембе эгаллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Франция – Дания учрашуви 26 июнь куни бўлиб ўтади.