Ана холос! Вирусга чалинган Ругани ва унинг севгилиси фарзанд кутишаётган экан

"Ҳомилам 4 ойликка етиб келди. Буёғига нима бўлади? Фақат кутишга мажбурмиз. Умид қиламанки, вирус болага ёмон таъсир қилмайди. Шифокорлар мени тинчлантиришга урунишмоқда. Лекин ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўринг. Бу жуда қўрқинчли.

Даниеле иккимиз ҳомила ҳақида хабар бериш учун қулай фурсатни кутаётган эдик. Коронавирус барча режаларни бузиб юборди. Бу ҳақида хурсандчилик билан хабар беришни истаган эдик. Ишонаманки, биз соғайиб кетамиз",- деди Микела.

Эслатиб ўтамиз, Даниеле Ругани А серияда вирусга йўлиққан биринчи футболчи бўлди. Ундан сўнг, яна бир "Ювентус" футболчиси Блез Матюидининг таҳлил натижалари ҳам коронавирусга нисбатан ижобийлиги хабар қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!