Ана холос! Хабиб Нурмагомедов иштирокидаги матбуот анжумани қолдирилди

Хабар берганимиздек, UFC нинг енгил вазндаги чемпиони Хабиб Нурмагомедов Тошкентда бўлиб турибди. Бугун, доғистонлик жангчи  иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши керак эди.

Лекин баъзи сабабларга кўра, бугунги матбуот анжумани ўтказилмайдиган бўлди. Режаларга маълум бир ўзгартиришлар киритилган бўлиб, катта эҳтимол билан эртага GFC 20 иштирокчиларининг анъанавий тарозидан ўтиш ва кўз уруштириш маросими олдидан ушбу тадбир ўтказилиши мумкин.

Турнир ташкилотчилари юзага келган ушбу ноқулай воқейлик учун узр сўрайди. Тез орада матбуот анжуманининг аниқ вақти бўйича маълумот беришга ҳаракат қиламиз.  Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!