Ана холос! Холанд ўз мамлакатида энг машҳур спортчи эмас
TV2 Sport телеканали Норвегия спортчиларининг мамлакат аҳолиси орасида машҳурлигини акс эттирувчи статистик маълумотларни эълон қилди.
Рейтингни 400 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича 2020 йилги Олимпиада чемпиони Карстен Уорхольм эгаллади.
Қизиғи шундаки, жаҳон футболи юлдузи, Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд ушбу рейтингда бор-йўғи олтинчи ўриндан жой олди. Яна бир машҳур футболчи, Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор эса иккинчи ўринни эгаллади.
2024 йил август ҳолатига кўра Норвегиядаги энг машҳур спортчилар:
1. Карстен Уорҳолм - 35%
2. Мартин Эдегор - 25%
3. Ёханнес Бое - 20%
4. Биргит Скарштейн - 19%
5. Маркус Рут - 17%
6. Эрлинг Холанд – 17%
7. Ёханнес Клебо - 16%
8. Якоб Ингебригцен - 16%
9. Каспер Рууд - 13%
10. Магнус Карлсен - 12%
Қайд этиш жоизки, аҳоли ўртасидаги сўров 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпиададан сўнг дарҳол ўтказилган ва бу натижаларга таъсир қилган бўлиши мумкин.
Фикрлар